Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Халқаро савдо маркази билан ҳамкорликда, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ready4Trade Central Asia” (Р4ТCА) лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган “Uzbekistan Trade Info” савдо ахборот платформасини ишга туширди.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг трансчегаравий савдо операциялари бўйича хабардорлигини ошириш орқали мамлакатимизнинг экспорт-импорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган, турли тоифадаги товарлар бўйича экспорт ва импорт амалиёти тўғрисида босқичма-босқич ахборот тақдим этиладиган мазкур платформа барча тадбиркорлар учун очиқ бўлиб, экспорт, импорт, логистика ва сертификатлаштиришга доир энг сўнгги маълумотлар жойлаштириб борилади.

Қайд этиш жоиз, бу тизим трансчегаравий савдо қоидасини янада шаффоф қилиш учун ташқи иқтисодий фаолият вақти ва харажатини камайтиради, янада кўпроқ одамни тадбиркорликка жалб этишга ёрдам беради.

ЎзА