Жаҳон метеорология куни ҳар йили 23 март куни халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда. 1950 йилнинг шу кунида Жаҳон метеорология ташкилоти (Жаҳон метеорология ташкилоти, WМО) ташкил этилгани ҳақида Конвенция кучга кирган. 1951 йилда WМО Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг метеорология (об-ҳаво ва иқлим), операцион гидрология ва тегишли геофизика фанлари бўйича ихтисослашган агентлигига айланди.

WМО ташкилоти инсоният хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашда ўзига хос роль ўйнаб келмоқда. Шунингдек, у Миллий метеорология ва гидрология хизматлари ўртасидаги ўзаро алоқани кучайтиради ва кўплаб соҳаларда метеорологияни қўллашга ёрдам беради. Ташкилот ўз дастурлари орқали атроф-муҳитни мониторинг қилиш ва ҳимоя қилиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда етакчи роль ўйнайди.

БМТнинг бошқа агентликлари ва Миллий метеорология ҳамда гидрология хизматлари билан ҳамкорликда WМО бир қатор экологик конвенцияларни амалга ошириб келмоқда ва ҳукуматларга тегишли масалалар бўйича маслаҳат ва баҳолашларни тақдим этмоқда. Бу тадбирлар барқарор тараққиёт ва халқларнинг фаровонлигига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

WМО аъзолари 187 та давлат ва олтита ҳудуддан иборат. Ҳар йили WМО Жаҳон метеорология кунини маълум бир шиор остида нишонлайди ва бунда долзарб глобал масалаларга эътибор қаратилади.

2023 йилда Жаҳон метеорология кунининг мавзуси “авлодлараро об-ҳаво, иқлим ва сувнинг келажаги” (The Future of Weather, Climate and Water across Generations) бўлди.

Бундан ташқари,  2021 йилда БМТнинг  Фанлар ўн йиллиги старт олган эди (2021-2030). Ушбу ўн йиллик  барқарор ривожланиш учун океан тадқиқотларига бағишланган бўлиб, океан фанлари соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг  Жаҳон метеорология ташкилоти конвенциясига қўшилиши тўғрисидаги ҳужжат 1993 йил 22 январда кучга кирган.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органи ҳисобланади.

Ўзгидромет БМТ бўғинларидан бири – Жаҳон метеорология ташкилотининг (ЖМТ) ажралмас қисми бўлиб, унинг асосий мақсади об-ҳаво ва иқлимни кузатиш, метеорологик, гидрологик ва бошқа маълумотларни тўплаш ва алмашишда ҳамкорлик қилишдан иборат.

Ўзгидромет БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти (WМО) конвенцияси,  Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (УНФCCC), Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг Киото протоколи (УНФCCC CП), Иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувига қўшилган бўлиб, ушбу халқаро ташкилотлар лойиҳаларида фаол иштирок этиб келмоқда.

 

ЎзА