Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Тошкент» лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбари пойтахтнинг ривожланиш режаларини белгилашда албатта мавжуд ва истиқболли энергетика масалаларини ҳисобга олиш зарурлигини қайд этди.

Пойтахтда сўнгги 6 йилда электр энергияси истеъмоли 30 фоизга ошиб, йилига қарийб 8 миллиард киловатт-соатга етди.

Сўнгги йилларда пойтахт учун энг долзарб бўлган уй-жой қуриш, маҳаллаларни обод қилиш, янги корхоналар ва иш ўринларини яратиш масалаларига эътибор қаратилди.

Лекин пойтахтга электр энергияси Юнусобод орқали ўтган битта юқори кучланишли тармоқ орқали етказиб берилмоқда. Мавжуд подстанциялар маънан ва жисмонан эскирган. Шу боис, энди пойтахт энергетика инфратузилмасини янгилаш устувор вазифа бўлади.

Шу мақсадда Тошкент шаҳри электр таъминоти тизимини тубдан ўзгартириш бўйича катта дастур қабул қилинди.

ЎзА