Италиянинг Кротон шаҳри жанубида кеманинг ҳалокати туфайли қурбонлар сони 58 га етди. Бу ҳақда “TGcom24” телеканали маълум қилди.
Қутқарув хизматининг билдиришича, жасадларнинг аксарияти воқеа жойидаги яқин соҳиллардан топилган. Қурбонлар орасида кўплаб аёллар ва болалар, жумладан, янги туғилган чақолоқ ҳам бор. Воқеа жойида полиция ва карабинери, қутқарувчилар ва қирғоқ қўриқлаш хизмати иш олиб бормоқда.
“REGNUM” хабарига кўра, 180 дан 250 нафаргача муҳожир бўлган кема 26 февраль куни тонгда Италия материгининг жанубий қирғоқлари яқинида ҳалокатга учради.
Ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Италия Бош вазири Жоржи Мелони фожиага тўфон пайтида бортида 200 киши бўлган 20 метрлик қайиқни шароитни ҳисобга олмасдан сувга туширган одам савдоси гуруҳини айблади.
ЎзА