Туркия зилзила пайтида биноларнинг қулашига алоқадорликда гумон қилинаётган 600 дан ортиқ кишига нисбатан тергов ишлари бошлади, дея маълум қилди мамлакат Адлия вазири Бекир Боздағ. “Улар орасида қурилиш пудратчилари, биноларнинг соҳиблари ва менежерлар бор”.

Боздағнинг сўзларига кўра, 612 гумонланувчидан 184 нафари ҳибсда, суд ҳукмини кутмоқда.

“Бинолардан топилган далиллар жиноий иш қўзғаш учун асос бўлаяпти”, дейилади “Анадолу” хабарида.

Февраль ойида кетма-кет содир бўлган зилзилалар оқибатида 173 минг бинонинг қулашига ёки жиддий зарар кўришига сабаб бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, вайрон бўлган биноларнинг кўпчилиги сифатсиз материаллар ва ғайрибунёдкорлик усулларидан фойдаланилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, табиий офатдан 23 миллионга яқин киши зарар кўрган. Зилзиладан кўриладиган зарар, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 20 миллиард доллардан ошади, деб баҳоланмоқда.

ЎзА