Озарбайжон ва Туркия Президентлари Илҳом Алиев ва Режеп Таййип Эрдоған Истанбулдаги учрашувда Боку ва Ереван ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларни нормаллаштириш истиқболларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Озарбайжон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“Суҳбат чоғида Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо, энергетика, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ва тинчлик дастури юзасидан фикр алмашдилар”, дейилади хабарда.

Музокаралар чоғида Алиев зилзилалар натижасида халок бўлганлар учун Туркия халқига ҳамдардлик билдирди.

Ўз навбатида Эрдоған хориж давлатлари ичида зилзила минтақасига биринчилардан бўлиб қидирув-қутқарув гуруҳларини юборгани учун миннатдорлик билдирди.

ЎзА