АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилда президентликка номзодини қўйиш ниятида эканини айтди, бироқ сайлов кампанияси бошланмасидан олдин ҳали кўп иш қилиш керак. Бу ҳақда у “ABC” телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Журналистнинг сайловда қатнашиш юзасидан аниқлаштириш учун берган қўшимча саволига Байден “сўзларимга жавоб бераман”, деб таъкидлаган.
80 ёшли демократ Байденнинг қайд этишича, у ўз ёшини сайловларда иштирок этиш режаларига таъсир қилиши мумкин бўлган омил, деб ҳисобламайди. “Аммо одамларда менинг ёшимга шубҳа қилиш учун асос бор”, деб қўшимча қилди президент.
ЎзА