“Катта еттилик” (G7) мамлакатлари 2023 йилда Украинага камида 39 миллиард доллар молиявий ёрдам ажратиш ниятида, дейилади пайшанба куни Бангалорда бўлиб ўтган “Катта еттилик” мамлакатлари Молия вазирлари ва Марказий банк раҳбарларининг учрашувидан кейин қабул қилинган ҳужжатда.
“2023 йилда Украина ҳукуматининг эҳтиёжига кўра, биз бюджет ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятимизни 39 миллиард долларгача оширдик”, – дейилади ҳужжатда.
Пайшанба куни Бангалор шаҳрида “Катта еттилик” давлатлари Молия вазирлари ва Марказий банк раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди, жума куни эса худди шундай учрашув “Катта йигирматалик” (G20) форматида бўлиб ўтган. Хабарда айтилишича, G7 иштирокчиларининг Бангалорда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қўшма баёноти эълон қилиши кутилмоқда.