Туркияда юз берган кучли зилзила оқибатида 100 дан зиёд ҳарбий вайроналар остида қолиб ҳалок бўлган. “Ҳозиргача, минг афсуски, биз 100 нафар аскаримизни йўқотдик. Ҳали ҳам вайроналар остидан икки нафар аскаримизни қидирмоқдамиз”, – деди Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар TRT телеканали эфирида чиқиш қилиб.
6 февралда Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида бирин-кетин икки марта 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатларини бартараф қилиш бошқармасининг маълумот беришича, офат қурбонлари сони шу кунгача 43 минг 556 кишига етган.
Зилзила Туркиянинг 10 та вилояти ҳамда Сурия ҳудудига катта талафот етказди.