Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ва “Судочье-Акпеткей” давлат буюртма қўриқхонаси давлат инспекторлари билан биргаликда Мўйноқ тумани ҳудудида ўтказилган тезкор рейд тадбири давомида ноқонуний ҳаракат қилган овчилар ушланди.

Жумладан, тадбир давомида “Қозоқдарё” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Қораўзак туманида яшовчи фуқаролар С.Д, A.У, Б.С, Е.Ў ва М.А. томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни талабларини бузган ҳолда бир бош тўнғиз (ёввойи чўчқа) овлагани аниқланди. Броконьерлардан 2 дона зарядланган ўқ, 3 дона ҳужжатлари йўқ ов милтиғи ҳамда бир бош тўнғиз (ёввойи чўчқа) ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳудудий ички ишлар органига топширилди.

ЎзА