Туркия ва Суриядаги зилзила ортидан яна 6 та давлат Ливан, Иордания, Исроил, Грузия, Арманистон ва Афғонистонда қайд этилган ер қимирлаши одамларни саросимага солиб қўйди. Айниқса, юртимиздаги кўп қаватли биноларда яшовчи инсонларнинг хавотирлари ортди.

Хўш, Ўзбекистонда кучли зилзила содир бўлиш эҳтимоли борми?

ЎзА мухбири Ўзбекистон Фанлар академияси сейсмология институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Воҳидхон Исмоилов билан қилган суҳбати давомида шу каби саволларга жавоб олди.

Институт ҳақида қисқача маълумот: Ушбу институт асосан юртимиз ҳудудида сейсмик хавфни баҳолаш, зилзилани олдиндан айтиб бериш каби масалаларнинг илмий ечимлари билан шуғулланади.

— Туркиядаги зилзилани мутахассислар қандай баҳолашяпти?

—Ҳозирги кунда Туркияда содир бўлган ер қимирлаши Ер куррасида бир йилда бир маротаба кузатилади. Ер қимирлашининг кучини баҳолаш жиҳатидан Россия Фанлар академияси магнитудаси 8, америкалик мутахассислар бу ҳақда 7,8 деб маълумот беряпти. Бундай кўрсаткичли зилзилалар Ер куррасида жуда катта фожеа ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳудудида 1984 йилда энг кучли Гази зилзиласи содир бўлган. Унингмагнитудаси 7,4ни ва ер юзасидаги талафотлари бўйича жадаллиги 9 – 10 баллни ташкил этган. Бу эса охирги 50 йиличидаги республикамиздаги энг талафотлизилзила ҳисобланади.

— Шу кунларда юртимизда кучли зилзила содир бўлмаслигига кафолот борми?

—Ҳар ҳафта Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибидаги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази ва Сейсмология институтининг мутахассислари билан ҳамкорликда республикамиз ҳудудидаги сейсмик ҳолатни баҳолаш комиссияси иш олиб боради. Прогноз комиссияси берган маълумотларга қараганда мана шу ҳафтада юртимизда кучли зилзилалар содир бўлмайди.

— Ер қимирлаши қандай прогноз қилинади?

— Уч турдаги прогноз амалга оширилади. Узоқ муддатли прогноз 10 ва ундан ортиқ йиллардасодир бўлиши кузатилаётган,ўрта муддатли бир йил давомида вақисқа муддатли бир ой ичида бўладиган зилзилалар. Бизда прогноз ҳайъати асосан қисқа ва ўрта муддатлизилзилаларни прогноз қилиш билан шуғулланади. Ундан ташқари узоқ муддатлар ичида содир бўладиган сейсмик хавфларнибаҳолаш илмий йўналишлариҳам мавжуд.

— Зилзилани келтириб чиқарадиган сабаблар ҳақида тўхталсангиз?

— Ер қимирлашининг сабаблари ер қобиғидаги тектоник ёриқлар бўйича плиталарнинг ҳаракатига боғлиқ. Тектоник плиталарнинг йўналиш ҳаракатлари ҳар хил бўлгани сабабли бир-бири билан тўқнашиши натижасида ер қаърида кучланишлар вужудга келади. Натижада қайсидир плитада кучланиш кўпайиб кетса, ер ёрилишига олиб келади. Ер ёрилишидан пайдо бўлган қайишқоқ тўлқинларзилзилани содир қилади.

— Кўп қаватли биноларнинг зилзилага бардошлилиги нималарга боғлиқ?

— Бунинг турлича омилларга боғлиқ. Албатта, юқори қаватли бинолар сейсмик таъсирга кучлироқ қурилади. Масалан, Токиода аксарият бинолар 60-70 қаватдан иборат. У ерда Ўзбекистондан ҳам кучли зилзилалар бўлиш эҳтимоли бор. У ердаги биноларсейсмик таъсиргажавоб берадиган бинолар ҳисобланади. Биноларни ер қимирлашига бардош бериши асосан сейсмик мустаҳкам лойиҳалаштирилганига боғлиқ. Агар қурилиш пухта сейсмик мустаҳкам бўлса, бино ҳар қандай зилзилага бардош беради.

Тошкентда ҳам баландлиги 253 метрдан иборат 52 қаватли бино қурилмоқда. У ҳар томонлама сейсмик мустаҳкам қурилиш меъёрларига мос равишда лойиҳалаштирилиб қурилмоқда. Юртимизда сейсмик ҳудудларда қурилиш меъёрлари 2019 йилда қайтадан кўриб чиқилди. Тошкентда қурилган баландлиги юқори бўлган биноларнинг ҳар биттаси ўзига яраша сейсмик маълумотлар билан таъминланган.

Ҳозирги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика сейсмопрогнозтик мониторинг маркази томонидан доимий кузатувлар олиб борилмоқда. Ҳар ҳафтада прогноз ишлари олиб бориляпти. Юртимизда 60 га яқин сейсмологик ва 30 га яқин пунктларда магнит майдонларнинг ўзгаришини ўрганувчи станциялар ҳамда 20 дан ортиқ ер ости сувлар таркибини ўзгаришни тадқиқ қилувчи пунктлар мавжуд. Ўша маълумотларга асосланган ҳолда ўз қарашларимизни бериб боряпмиз.

— Зилзила содир бўлган пайтларда нималарга эътибор бериш керак?

— Энг аввало, зилзилага актив тайёргарлик кўриш керак. Ўзимизқурадиган биноларнинг ҳам сейсмикбардошлилигига эътиборберишимиз шарт. Пахса ёки гувала, хомғиштлардан қурилган биноларимизнинг том қисмларини енгил қилиш зарур.

Ер қимирлаши содир бўлганида энг кўп одам уйдаги жиҳозлар шкаф ва қандилларнинг мустаҳкам ўрнатилмагани натижасида зарар кўради. Бундай вазиятда кўчага югуриб чиқмасдан иложи борича столнинг ёки тахталарнингтагига кириб олиш керак. Имкон қадар уйнинг том қисмиқулаши мумкин бўлган жойлардан зинапоя ёки лифтлардан қочиш зарур.Ер қимирлаши содир бўлганида энг кўп одам уйдаги жиҳозлар шкаф ва қандилларнинг мустаҳкам ўрнатилмагани натижасида зарар кўради. Бундай вазиятда кўчага югуриб чиқмасдан иложи борича столнинг ёки тахталарнингтагига кириб олиш керак. Имкон қадар уйнинг том қисмиқулаши мумкин бўлган жойлардан зинапоя ёки лифтлардан қочиш зарур.

 

Нигора Раҳмонова суҳбатлашди.

ЎзА