Анжуманни очиб берган Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов ўз сўзида асосий мавзу – Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикасига давлат ташрифи натижаларига тўхталиб, икки давлат раҳбарларининг бу галги музокаралари тарихий аҳамият касб этганини таъкидлади.

Шундан сўнг анжуманнинг асосий ташаббускори – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламент алоқалари қўмитаси раиси Дилором Файзиева сўзга чиқиб, давра сухбати учун танланган масалалар хусусида қисқача маълумот берди.

Анжуман давом этмоқда.

Ғ.Хонназаров,

О.Пардаев,

ЎзА