Жамоатчилик муҳокамаси учун

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Фармон лойиҳаси:

инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;

миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

ҳамда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдан иборат.

“Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси барча юртдошларимиздан 2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус 2023.strategy.uz ҳамда davlatdasturi.uz ёки Ҳукуматнинг regulation.gov.uz порталлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan ва @YangiTaraqqiyotStrategiyasi телеграм каналлари орқали билдиришларини сўраб қолади.

Унутманг, сиз томонингиздан билдирилган таклиф ва ташаббуслар 2023 йилги Давлат дастурида белгиланадиган чора-тадбирлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади.


ЎзА