Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида “Ёшлaр дaфтaри” гa киритилгaн 353 нaфaр йигит-қизгa субсидия aсосидa aсбоб-ускунaлaр топширилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан  мамлакатимизда ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2021 йилдан бошлаб  ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш мақсадида “Ёшлар дафтари” тизими жорий қилинди. Шундан, Тўрткўл туманида бугунги кунгача жами 6903 нафар ёш “Ёшлар дафтари” га киритилиб ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.

Бу борадаги  “Нукус тажрибаси” асосида 2022 йил декабр ойида тумандаги 37 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида 52 минг 197 нафар ёш уйма-уй юриш орқали хатловдан ўтказилиб,  улардан 788 нафарини “Ёшлар дафтари” га киритиш бўйича тавсия берилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев “Ёшлар дафтари” га киритилган 353 нафар ёшларга 490 та асбоб-ускуна жамланмасини,  жумладан, 166 та тикув машинаси, 50 та пишириқ печи ва миксер, 31 та мотокультиватор ва бошқа қурилиш анжомларини топширди.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири