Дэвис Кубоги саралаш босқичи доирасида тиннисчиларимиз АҚШга қарши илк кунги ўйинини ўтказди.
Илк ўйинда Сергей Фомин Маккензи Макдональдга 4:6, 1:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди. Учрашув 1 соат 8 дақиқа давом этди.
Иккинчи ўйинда эса Ҳумоюн Султонов Томми Полга 1:6, 6:7 ҳисобларида мағлуб бўлди. Учрашув 1 соат 37 дақиқа давом этди.
Дэвис Кубоги. Ўзбекистон — АҚШ – 0:2
1. Сергей Фомин – Маккензи Макдональд – 4:6, 1:6.
2. Ҳумоюн Султонов – Томми Пол 1:6, 6:7.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА