Мамлакат Марказий банки беш долларлик банкнота учун антиқа дизайн ишлаб чиқилиши, купюрага Буюк Британия монархи Карл III эмас, марҳум қиролича Елизавета II сурати туширилишини маълум қилди.

“Financial Times” газетаси ёзишича, бу қарор Британия қироличаси ўлимини мамлакат сиёсий тизимида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришнинг бурилиш нуқтаси, деб ҳисоблаётган республикачилар чақириғидан сўнг қабул қилинди. Карл III Австралиянинг расмий раҳбари бўлиб қолаверади ва генерал-губернаторни давлатнинг тож вакили этиб тайинлайди. Фақат бу ваколат кўп ҳолларда тантаналар учунгина, холос.

Янги беш долларлик банкнота австралияликларнинг илк маданияти ва тарихига бағишланган шаклда намоён бўлади. Пулнинг орқа томонида мамлакат парламенти тасвирланади. Ғояни амалга ошириш, яъни дизайн яратиш ва пулни босиб чиқариш учун бир неча йил керак бўлади.

ЎзА