Унинг қисқа метражли «Кассета» фильми олтита номинациядан бирида ғолиб бўлди. Танловда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан жами 374 та кинофильм ғолиблик учун кураш олиб борди.

Эмир Кустурица мукофотни шахсан ўзи топширди ва Тимур Муродовга ўзининг кино мактаби доирасида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.

Фильм “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг “ Кино 5 кунда” танлови доирасида яратилганлигини таъкидлаш жоиз. Картина муаллифи халқаро ҳакамлар ҳайьати раиси  Кшиштоф Занусси қўлидан Гран-при  ва 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини олди.  Кейинроқ мазкур картина БДКИ 42-халқаро талабалар фестивалида ҳам ғолиб бўлди.

Бунга қадар машҳур Дрвенград этноқишлоғида “Кассета” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтди. Кустурица қишлоқнинг ягона доимий аҳолиси бўлиб, суратга олиш ва гастрол сафарларидан ташқари бўш вақтларини айнан шу ерда ўтказади.

2000-йиллар бошларида Эмир Кустурица “Ҳаёт мўжиза каби” (2004) номли фильмни суратга олишга қарор қилди, бунинг натижасида Дрвенград этноқишлоғи бутун оламга танилди.  Бу қишлоқ яна “Мечавник” ҳам,  “Кустендорф” деб ҳам аталади.  Бу номларни Эмир Кустурицанинг ўзи ўйлаб топган, чунки, шаҳарча дарахтдан қурилган.

Талабамиз таклиф этилган «Кустендорф» номи бу ерда ҳар йили ўтказиладиган кино фестивалига тегишли.

ЎзА