Тошкент вилояти ҳокимлигида Президентимизнинг жорий йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги масъул ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мулоқотда асосий эътибор штат бирликлари қисқариши натижасида ишдан бўшатилаётган ходимларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш, вакант ўринларни туман ва шаҳарлар кесимида таҳлил қилишга қаратилди.

Шунингдек, жойларда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар самараси ҳақида сўз борди. Спортни ривожлантириш, ёшларни оммавий спортга жалб этишдаги муаммолар таҳлил қилиниб, таклифлар ўртага ташланди.

Йиғилиш давомида шаҳар ва туманга вилоят ишчи гуруҳи аъзолари бириктирилди. Уларга жойларда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

ЎзА