Президент Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун давлатимиз раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.