Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби тўғрисида низом муҳокамалар порталига қўйилди.

Унга кўра, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс тадбиркорлик фаолиятини ишончли бошқарувга бериб, ўзи давлат ишида ишлаши мумкин.

Қайд этилишича, давлат фуқаролик хизматчиси қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ишончли бошқарувчига бериладиган ваколатлар доирасини ўз хоҳишига кўра белгилайди.

Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиси ишончли бошқарувга топширилган мол-мулк ҳамда вақтинча бошқарувга берилган тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадларни олиш ҳуқуқига эга.

ЎзА