Судьялар олий кенгашининг мажлисида судьяларни, суд раисларини лавозимга тайинлаш ва айримларини лавозимдан озод этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Саломов Фаррух Зокирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон тумани судининг судьяси лавозимига;

Бозоров Музаффар Маҳмуджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Пискент тумани судининг раиси лавозимига;

Абдухолиқов Ғалим Есенович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга, Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси лавозимига;

Шамсиев Олимжон Орифович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Темиров Отабек Мамараимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мамадалиев Улугбек Балкибаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Бўриев Алиакбар Мустафақул ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Зоиров Нурмурод Туймуродович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Мамарахимов Асқар Махаммадович – судьялик ваколати муддати даврига, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом тумани судининг раиси лавозимига;

Бобонов Зафар Қувондиқович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали тумани судининг раиси лавозимига;

Саидов Аброр Жумақулович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг раиси лавозимига тайинланди.

Қайси судьяларнинг иш жойи ўзгарди?

Судьянинг ваколати муддати даврига қайта тайинланиши – унинг иш жойи ўзгаришини англатади. Бу жараён муқобиллик асосида ўтди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Алимов Бахтиёр Абдимўминович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Ҳайдаров Жамшид Раҳимбоевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Қосимов Тимур Абдулазизович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Маткаримов Ҳотамжон Қуронбаевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Мамадиев Ўктам Алмирзаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Хидиров Фазлиддин Худойбердиевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Судьялар ҳамжамияти яна уч нафарга кўпайди  

Судьялар олий кенгашининг йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг уч нафар битирувчисини илк бор судьялик лавозимига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Қурбонов Хуршид Рашидович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига, Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига (тайинловгача Тошкент туманлараро маъмурий судининг судья ёрдамчиси лавозимида ишлаган);

Бозоров Азизбек Маҳмудович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига, Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига (тайинловгача Тошкент шаҳар маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган);

Махсудова Муниса Зарифовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига, Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига (тайинловгача Тошкент вилоят судининг судья катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган) тайинланди.


ЎзА