ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукусда “Ёш китобхон” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг дастлабки маҳалла, сектор, туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 51 нафар нафар китобхон иштирок этди. Улар 10-14, 15-19, 20-30 ёш тоифасида ўзаро баҳслашди.

Якуний натижаларга кўра, 10-14 ёш тоифасида Тўрткўл тумани Калтаминор маҳалласидан Мая Холдурдиева, 15-19 ёш тоифасида Хўжайли тумани Жана жап маҳалласидан Феруза Абдирейимова, 20-30 ёш тоифасида Қўнғирот тумани Қирқ қиз маҳалласидан Шоира Зикриллаева биринчи ўринга сазовор бўлди. Улар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Ғолиблар Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА