Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин 1 декабрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Ўзбекистон – Россия ишбилармонлар форумида иштирок этиш кўзда тутилган.

Асосий тадбирлар 2 декабрь куни бўлиб ўтади.

 

Икром Аввалбоев, Аъло Абдуллаев(сурат), ЎзА