Тошкент шаҳри Миробод тумани Матбуотчилар кўчасида жойлашган 3 қаватли нотурар бино-иншоот онлайн-аукционга қўйилди.

2013 йилда қурилган, айни пайтда «ALOQABANK» ATB офиси жойлашган мазкур бинонинг бошланғич нархи 302 миллиард сўм этиб белгиланди. Мулк жиҳозлари билан сотилади.

Бино майдони 7345 кв.метрни, ер майдони эса 39,8 сотихни ташкил этади.

Аризалар 2023 йилнинг 6 январь куни соат 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдо 10:00 да бошланади. Савдо аукционда ошириб бориш тартибида ўтказилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

ЎзА