Суд ишида айбланувчи А. Турданов кўрсатма бермоқда. У 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларнинг иштирок этишини таъминлаган ва Д. Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.

Судланувчи бу ишни ўзи хоҳлаб амалга оширгани, уни ҳеч ким мажбурламагани ҳақида гапирди. Азамат Турданов, шунингдек, Д. Тажимуратовга қарши кўрсатма берди. У Тажимуратовни «фирибгар» ва «жиноятчи» деб атади.

ЎзА