Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигида “Учинчи ренессанс — ёшлар нигоҳида” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг якуний босқичида олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида илмий-изланиш олиб бораётган 153 нафар ёш манбашунос олимлар, тадқиқотчи ва магистрлар иштирок этди.

Шунга кўра, Республика босқичи ғолиблари беш номинация бўйича, жумладан, “Беш муҳим ташаббусни кенг жорий этишнинг илғор технологиялари”,  “Ёшлар ўртасида IТ технологияларини ривожлантиришнинг замонавий усуллари”, “Хорижий тилларни ўзлаштиришнинг замонавий усуллари”, “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишнинг таъсирчан механизмлари” ҳамда “Ёшларни илм-фан ва инновацияларга қизиқтиришнинг ноанъанавий усуллари” каби номинациялар бўйича аниқланди.

Ғолиб ва совриндорларга пул мукофоти берилди. Хусусан, 1-ўрин 30 миллион, 2-ўрин 20 миллион ва 3-ўрин 10 миллион сўм пул мукофотлари ва махсус совғалар билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА