Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани “Бостан” овул фуқаролар йиғинида “Ўзнефтгаз” акциядорлик жамияти ҳомийлигида 24-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳа қиймати 3 миллиард 328 миллион сўм бўлган, 180 нафар ўқувчига мўлжалланган мактабнинг янги биноси қурилиши “Qoraqalpoq windows” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилди. Шунингек 1 миллиард 270 миллион маблағ эвазига “Qızketken maxsus qurılıs” масъулияти чекланган жамияти томонидан сунъий қопламали футбол майдончаси овул ёшларига совға қилинди.

Мактаб янги биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

Тадбир иштирокчилари янги бинода ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА