Кегейли туманида Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси ва ўринбосарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раисининг суд-ҳуқуқ масаласига бағишланган сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 23 нафар фуқаронинг инсон ҳуқуқлари, тадбиркорлик, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича ўзларини қийнаётган масалалар бўйича муаммоси тингланди. Шундан 6 таси жиноят ишлари бўйича, 11 таси фуқаролик ишлар бўйича, 4 таси маъмурий ишлар бўйича, 2 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатни ташкил этди.

Сайёр қабул жараёнида келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА