Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Ушбу эзгу анъана Ўзбекистон-ЕИ муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган олий даражадаги музокараларнинг натижаларини мустаҳкамлайди.

Бугун олий мартабали меҳмон Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги янги офиси очилишида иштирок этиши, Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари билан танишиши кўзда тутилган. Шу билан Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг мамлакатимизга ташрифи якунланади.