Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Иситиш мавсуми юзасидан ЎзА мухбирининг саволига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Равшан Жўраев куйдагича жавоб берди.

– 2020/2021 йилдан бошлаб, иситиш мавсуми учун йил давомида ҳақ тўлаш тизими якунланган. 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар Президентимизнинг 2019 йил 2 декабрдаги “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 кв.м иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилиши белгиланган.

Мазкур қарорга асосан, Тошкент шаҳри учун 1 кв.м иситиладиган майдон учун 142 сўм этиб белгиланган. Сизнинг хонадонингиз 40 м2 бўлса, тахминий иситиш мавсумини 150 кун ҳисобланса, 852 минг сўм тўланади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли қарорига асосан иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларнинг тегишли қарорига биноан бошланади ва якунланади.

Бунда, 5 кун мобайнида ўртача ташқи ҳаво ҳарорати суткасига 8оСдан паст бўлганда бошланиши ҳамда 8оС юқори бўлганда эса тамомланиши белгиланган.

 

Шаҳноза Маматуропова,  
ЎзА