“Ўзархив” агентлигида Ўзбекистон ва Польша ўртасида архив иши ва иш юритиш соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Польшанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бошчилигидаги Польша делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўртасида архив иши соҳасида ўрнатилган дўстона муносабатлар, жумладан, шу кунга қадар ҳамкорликда амалга оширилиб келинаётган лойиҳалар ва қўшма тадбирлар, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар тўғрисида ўзаро фикр алмашилди.

Мулоқот давомида “Ўзархив” агентлиги ва Польша Республикаси Миллий хотира институти ўртасида архив иши ва иш юритиш соҳасида Англашув меморандуми имзоланди.

Ташриф якунида польшалик меҳмонларни Ўзбекистон Миллий архиви фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида қисқа экскурсия ҳамда кўргазма ташкил этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА