Яқинда Туркиянинг Бурса шаҳрида Турк тил қуруми, Турк давлатлари кенгаши, Туркия маданият ва туризм вазирлиги, Отатурк номидаги маданият, тарих ва тил юксак қуруми томонидан ўтказилган “Тилда, фикрда, ишда бирлик – туркий дунё адабиёт (роман) мукофотлари” танлови ғолиблари тақдирланди.

Улар орасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон ҳам борлиги қувонарлидир. Ўзбекистонлик адибга “Билга хоқон” романи ғолиблик келтирди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Сирожиддин Саййид бошчилигидаги бир гуруҳ ижодкорлар адибни мувафаққият билан қутлади.

Тадбирда Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, ёзувчилар Баҳодир Қобул, Рисолат Ҳайдарова, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нурилла Чори сўзга чиқиб, адибнинг инсонийлик ва ижодий жиҳатлари ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Эзгу тилаклар изҳор қилинди.

Зулайҳо Аҳмаджонова