ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида “Артист” телелойиҳаси ижодкорларининг “Янги Ўзбекистон истеъдодлари” номли концерт дастури ўтказилди.

Тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2022 йилда “Маданият карвони” шаклида ҳудудларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Концерт дастурида “Артист” телелойиҳасининг иккинчи мавсумида ғолиб бўлган Малика Ҳакимова, Маманбий Жумабоев, Муҳаммадали Жўраев, Элёрбек Мелибоев сингари ёш истеъдод эгалари ўзининг замонавий қўшиқларини йиғилганлар эътиборига тақдим этди. Шунингдек, қизиқарли викторина ўйинлари ўтказилиб, унда фаол қатнашган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА