ФОТОРЕПОРТАЖ

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, секторлар ва соҳа раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала – Қорақалпоғистон Республикасида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси биринчи ўринбосари Н.Ерлепесовнинг баёнати тингланди.

Ушбу масала юзасидан туман хокимлари ахборот берди.

Таъкидлаш жоиз, ўтган қисқа давр мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жами 2 фармон ва 14 қарор қабул қилинди.

Қабул қилинган фармон ва қарорлар республика ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, халқнинг турмуш даражасини яхшилашга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга, тадбиркорликни янада ривожлантиришга мустаҳкам асос бўлмоқда.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси сектор раҳбарларининг маълумотлари тингланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси айрим қўмиталарининг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат), ЎзА