ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган И.Юсупов номидаги ижод мактабида 203 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда.

Таълим даргоҳида чуқур билим ва катта иш тажрибасига эга педагоглар талайгина. Улардан бири мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулжон Абдуллаева таълим соҳасида 33 йиллик тажрибага эга.

Муаллима Гулжон Абдуллаевани мактабда ўқувчию ўқитувчилар  юксак қадрлайди. Ўз ишига фидойилиги, ҳамиша изланишдан чарчамаслиги, янгича педагогик методлар устида изланиши, ҳар бир дарсни ноанъанавий тарзда ташкил этиши унинг муваффақиятлари омили бўлмоқда.

Педагогнинг бир қатор шогирдлари фан олимпиадаларининг шаҳар ва республика босқичларида совринли ўринларни қўлга киритган.

Таълим тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнатлари самараси Гулжон Абдуллаева 2019 йил давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА