Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Саммитда Ҳиндистон делегацияси ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик каби мавзулардаги муҳокамаларда қатнашади.

А.МУСАЕВ, ЎзА