Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қозоғистон делегацияси ШҲТ саммити доирасидаги учрашувларда бошқа аъзо давлатлар билан бирга ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий шерикликни кенгайтириш, минтақавий масалалар муҳокамаларида иштирок этади.

А.МУСАЕВ, ЎзА