Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Саммитда Тожикистон делегацияси ШҲТга аъзо бошқа давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва минтақавий хавфсизлик каби мавзулардаги муҳокамаларда қатнашади.

 

А.Мусаев, ЎзА