Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Икки давлат ўртасидаги музокаралар ва ташриф доирасидаги тадбирларда кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш кўриб чиқилади. Савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорлик борасида қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

15-16 сентябрь кунлари Президент Иброҳим Раисий ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида қатнашади.

А.Мусаев, А. Абдуллаев 
О.Мирсагатов олган суратлар, ЎзА