АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2022 йилнинг 1 ярим йиллигида меҳнат муносабатларига оид жами 11 минг 600 дан ортиқ мурожаат келиб тушгани қайд этилди. Шундан 6 минг 551 таси қаноатлантирилган, 4 546 тасига тушунтириш берилган.

Шунингдек, анжуманда ярим йилда 14 066 та ташкилот ва корхоналарда ўрганишлар ўтказилган ва меҳнат соҳасига оид 41 150 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Натижада 5 935 нафар мансабдор шахсга 12 млрд 57 млн.дан ортиқ маъмурий жарима қўлланилган. Суд органларига 1000дан ортиқ даъво ариза киритилиб, 5 млрд.дан ортиқ ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлар ундирилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1-ярмида меҳнат қонунчилигини бузган 6 мингга яқин мансабдор 12 миллиард сўмдан ортиқ жаримага тортилган.

Ш.Маматуропова, ЎзА