Ўзбекистон Республикаси аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг техник қурилмаларини йиллик режаларда белгиланган муддатларда профилактика ишлари мунтазам равишда амалга оширилади.

Профилактика ишлари муносабати билан 18 август куни Республика миқёсида ва 19-25 август кунлари навбат билан вилоятларда соат 01:00 дан 10:00 гача телеканалларни тарқатишда узилишлар кузатилиши мумкин.

Профилактика ишлари ўтказилаётган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди, дейилади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Ноқулайликлар учун узр сўралади.

ЎзА