АҚШда июль якунлари бўйича истеъмол нархлари 8,5 фоизга ошди. Бу борада бир ой олдинги кўрсаткич 9,1 фоизни ташкил этган эди, июлда эса нархлар ўзгармади, дейилади мамлакат меҳнат вазирлиги матбуот хабарномасида.

Бундан кўриш мумкинки, АҚШда йиллик инфляция апрель ойидан буён илк бор секинлаша бошлаган.

DailyFX портали ўтказган сўров натижаларига кўра, таҳлилчилар йиллик кўрсаткич 8,7 фоизга секинлашиши, ойлик кўрсаткич эса 0,2 фоизни ташкил этишини таъкидлашган.