Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгашининг Ўзбекистондаги аъзоси, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ҳам иштирок этмоқда.

Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров иштирокчилар билан учрашди.

С.Жапаров ёши улуғлар жамият ва давлатда ҳаётида муҳим ўрин тутаётганини таъкидлаб, глобаллашув даврида ташкил этилган Оқсоқоллар Кенгаши дунёдаги энг кучли уюшмалардан бирига айланишига ишонч билдирди.

Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон Оқсоқоли билан суҳбат давомида Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўрганлари дунёқарашини тамоман ўзгартириб юборганини, очиқ бошқарувда Шавкат Мирзиёевдан кўп нарса ўрганганини таъкидлаган.

С.Жапаров жорий йил Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммитида, албатта, иштирок этиши ва ушбу саммит юқори даражада ўтказилишига ишонч билдирди.

Шуҳрат Неъматов, ЎзА