ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун эрта тонгдан Қорақалпоғистон Республикасида ҳам олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига старт берилди.

Абитуриентлар Нукус олимпия захиралари коллежи, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт зали, Қорақалпоқ давлат университети спорт саройи ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабида имтиҳон топширмоқда.

Тест синовлари 2 сменада: 07:00 дан 10:00 гача ва кечки 19:00 дан 22:00 гача ташкил этилмоқда.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА