Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди.

Президентларнинг мулоқоти жуда самарали бўлди. Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация ҳамда кўплаб бошқа ҳужжатларимзоланди. 

Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этди.

Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни аэропортда кузатиб қўйиб, Тошкентга қайтиб келди.