Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 22 июнь куни Хоразм вилоятига келди.

Уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевкутиб олди.

Икки давлат байроқлари, гуллар билан безатилган Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш режалаштирилган.