Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат экди.

Бу ташрифга узоқ ва пухта тайёргарлик кўрилган эди. Эришилган натижалар шунга муносиб бўлди – икки мамлакат ҳамкорлиги келажагига мустаҳкам пойдевор қўйилди.

Давлат раҳбарлари эккан ниҳол ушбу янги режаларнинг, халқларимиз дўстлигининг рамзи сифатида гуллаб-яшнайди.