Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.

2 июнь куни Тошкентда ўтган музокараларда кўплаб келишувларга эришилди, икки томонлама муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти 3 июнь куни Хоразмда давом этди.

Олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди. Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.