Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги 7-умумтаълим мактабида сув тозалаш ускунаси ишга туширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Мўйноқ туманини ривожлантиришда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси вакиллари, “LATMA-ADED” ташкилоти мутахассислари иштирок этди.

Мазкур лойиҳа Швейцариянинг “LATMA-ADED” ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази  ҳамкорлигида ишга туширилди. Мўйноқ туманига ташриф буюрган хорижий муҳандислар мазкур мактабга ускуналарни ўрнатиш, синовдан ўтказиш ва мутахассисларни ўргатиш ишларини олиб борди. Хорижий муҳандисларга халқаро инновация маркази мутахассислари яқиндан  ёрдам кўрсатди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА