Фоторепортаж

Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш  мақсадида мавжуд 424  маҳаллада жами 3 минг 920 нафар аъзодан иборат ишчи гуруҳлари тузилди.

Фуқаролар йиғинлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхона-муассаса вакиллари маҳаллий Кенгаш депутатларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари саъй-ҳаракати билан сайлов ўтказиладиган манзил ва объектлар рўйхати шакллантирилди.  Туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш учун зарур миқдорда овоз бериш кабиналари, қутилар ва керакли анжомлар билан таъминлаш чоралари кўрилди.

Нукус шаҳридаги «Дарбент» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 19-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда шаҳардаги 64 та маҳалла фуқаролар йиғини ишчи гуруҳлари иштирок этди. Унда  сайловни ўтказиш тартиб ва қоидалари, айни жараённинг қонунчилик асослари мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилди.

 

Максад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА